Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин захирадаги россияликларни ҳарбий йиғинларга чақириш ҳақида фармон имзолади
Владимир Путин захирада ҳисобда турган Россия фуқароларини 2022 йилда ҳарбий йиғинларга чақириш тўғрисидаги фармонни имзолади.
«2022 йилда захирадаги Россия фуқаролари Россия Қуролли Кучлари, давлат хавфсизлик органлари ва федерал хавфсизлик хизмати органларида ҳарбий йиғинлардан ўтишга чақирилсин», — дейилади ҳужжатда.
Фармонга мувофиқ, ҳукумат ва минтақавий ҳокимиятлар йиғинлар ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди.
Ҳарбий хизматга чақириш - бу фуқароларни Қуролли Кучлар ва бошқа қўшинлар сафларига қонун билан белгиланган ҳарбий вазифаларни бажариш учун жалб қилиш, армияни шакллантиришнинг ажралмас қисми.
Захирадаги россияликларнинг йиғинлари жанговар маҳоратни оширишга қаратилган. Бу режалаштирилган тадбир, у ҳар йили ўтказилади.
Захирадагиларга чақирув ҳар уч йилда бир марта бўлиши мумкин. Улар учун йиғиннинг максимал муддати икки ойни ташкил қилади, шу билан бирга, захирадаги фуқаро бутун вақт давомида хизматда 12 ойдан кўп бўлмаган вақтни ўтказиши мумкин. Ўртача ҳисобда захирада бўлганларнинг чақируви йилига бир марта амалга оширилади.