Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Прокуратура ҳокимнинг «ноёб адвокати»га доир ишни қайта кўришга қайтарди. ИИБ қонунсизликка кўз юмганди
Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаровдан интервью олиш учун келган «Водий 24» нашри журналисти қабулхонада навбат кутиб ўтирганида бир аёл келиб, тасвирга олиш гуруҳига босим ўтказиб, бақир-чақир қилганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Бош прокуратура матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, видеолавҳадаги ҳолат Андижон шаҳар ИИОФМБ томонидан ўрганилиб, жорий йил 27 январ куни ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этилган.
«Мазкур қарор ва тўпланган ҳужжатлар назорат тартибида Андижон шаҳар прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилиб, жорий йил 19 февраль куни бекор қилинди ҳамда қўшимча терговга қадар текширув олиб бориш учун Андижон шаҳар ИИОФМБга юборилди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан Андижон шаҳар ИИОФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», - дейилади прокуратура маълумотида.
Kun.uz Андижон шаҳар ҳокимининг «дўппи тор келган пайтда» қўлланиладиган «қуроли» ҳокимдан изоҳ олмоқчи бўлган «Водий 24» нашри журналистларига «ҳужум» қилгани ва уларни ҳоким қабулхонасидан қувиб чиқаргани, бу айни шу аёл томонидан журналистларга тўсқинлик қилинганига оид биринчи ҳолат эмаслиги ҳақида кўрсатув эълон қилган эди.
Шаҳар ҳокими қабулхонасида «Водий 24» нашри журналистлари билан бўлган ҳолат видеосида воқеа жойига етиб келган профилактика нозири журналистларни ҳақорат қилган, фото ускуналарига зарар етказиб, операторни бўғмоқчи бўлган аёлга ҳеч қандай чора кўрмасдан, ишни ёпиб юборган.
Бундан ташқари, Kun.uz ижодий жамоаси ҳам тўрт ой олдин шаҳар ҳокимининг ноқонуний қарорига кўра қурилаётган иншоот юзасидан суриштирув ўтказаётиб, ана шу аёлнинг қаршилигига учраганди.
Мавзуга оид
10:00 / 14.05.2025
3 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилингани аниқланди
10:43 / 09.05.2025
Медиа соҳасини тартибга солувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
20:58 / 02.05.2025
Ўзбекистон матбуот эркинлиги индексида 148-ўринда қолди
10:05 / 02.05.2025