Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент туманида ҳокимлик захирасидан 14 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
У 14 сотих ер майдонига таниши орқали эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи қарорни чиқартириб бериш эвазига 8 000 АҚШ доллари талаб қилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, фуқаро Н.Ш. фуқаро Б.нинг ишончига кириб, унга Тошкент туман ҳокимлиги захирасида бўлган 14 сотих ер майдонини гўёки “З.” исмли таниши орқали 8 000 АҚШ доллари эвазига унга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи қарорни чиқартириб беришни ваъда қилиб, шундан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) ва билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Тошкент вилоятида электр тармоқлари корхонаси ходими пора билан ушлангани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025