Ўзбекистон | 16:36 / 22.02.2022
2241
1 дақиқада ўқилади

Жиззах вилоятида 2021 йилда ЙТҲлар оқибатида қанча одам вафот этгани маълум қилинди

Вилоятда содир бўлган ЙТҲлар оқибатида 372 киши жиддий жароҳат олган.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, 2021 йилда вилоятда 447 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Улардан 151 та ҳолатда транспорт воситалари ўзаро тўқнашган. 52 та ҳолатда машиналар ағдарилиб кетган. 11 ҳолатда транспорт воситалари тўхтаб турган машиналарга, 27 ҳолатда эса тўсиқларга урилган.

Содир бўлган ЙТҲлар оқибатида, 26 нафар велосипедчи жабрланган. 175 та ҳолатда эса пиёдаларга азият етган. Улардан 92 нафари болалар бўлган.

Жами йўл-транспорт ҳодисаларида 372 нафар фуқаро жиддий жароҳат олган,  152 нафари ҳаётдан кўз юмган. Уларнинг 13 нафари ёш болалар бўлган.

20 та ҳолатда пиёдалар маст ҳолда йўлни кесиб ўтганда ёки серқатнов йўл ёқасида ҳаракатлангани туфайли жабрланган.

Жумладан, 2021 йили вилоятда 13 нафар бола автоҳалокатлар боис вафот этган.

Мавзуга оид