Жаҳон | 00:47 / 22.02.2022
22938
2 дақиқада ўқилади

Путин: «Одессадаги фожиага жавобгарларни номма-ном биламиз. Уларни жазолаш учун ҳамма нарсани қиламиз»

Россия президенти Владимир Путин Донбассдаги вазият борасида россияликларга қилган мурожаати давомида Украинани нафақат қўшни давлат, балки Россия тарихининг бир қисми деб айтди.

Фото: ТАСС

«Яна бир бор таъкидлайман Украина биз учун — шунчаки қўшни мамлакат эмас, у тарихимиз, маданиятимиз, диний маконимизнинг ажралмас қисми, улар бизнинг ўртоқларимиз, яқинларимиз», — деди Россия раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, Украина ҳеч қачон ўз давлатчилик анъаналарига эга бўлмаган.

«Радикаллар одамларнинг коррупциядан норозилигидан фойдаланди ва уларни Майданга чиқариб давлат тўнтаришигача олиб борди. Уларни ғарбдаги кучлар қўллаб-қувватлади. Йирик суммалар мухолифат етакчиларининг банкдаги ҳисобларига очиқчасига ўтказилди», - деди у.

Путиннинг таъкидлашича, ҳокимиятни эгаллаган радикаллар конституцияга зид ҳаракатларга қарши чиққанларга нисбатан ҳақиқий террор уюштирди.

«Биз Одессадаги фожиага жавобгарларни номма-ном биламиз. Уларни жазолаш учун ҳамма нарсани қиламиз», - деди Россия президенти.

У Украина кескин ижтимоий-иқтисодий инқирозни бошидан кечираётганини айтди.

«Майдан Украинани демократияга яқинлаштирмади. Орадан 8 йил ўтиб мамлакат парчаланди.

Украинадаги одамларнинг коммунал хизматларни тўлагани пули йўқ, чунки нафақат совет даври, балки Россия империяси ҳам берган маҳрни сарфлаб-ўғирлаб битиришди», деди Путин.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид