Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Агар бизнесингиз интернетда бўлмаса, кўпчилик одамлар учун сизнинг бизнесингиз йўқ ҳисобланади”: бизнес-консультант Иброҳим Гулямов
Perfect Consulting Group компанияси раҳбари, бизнес-консультант Иброҳим Гулямов Kun.uz билан суҳбатда бутун республика бозорларига кириб боришни истаган тадбиркорлар учун маслаҳатлар берди.
“Ҳамма маълумотни интернетдан олишга одатландик”
Бугун газета-журнал ўқийдиганлар ниҳоятда кам – уларни ноёб одамлар тоифасига киритсак арзийди. Бирор маълумот керак бўлса дарров интернетдан қидирилади. Бу эса интернет рекламанинг ҳаётимизга шиддат билан кириб келишига йўл очади. Бугунги тадбиркор интернетдан унумли фойдаланишни, онлайнда ҳам ўз бизнесининг акс этишини таъминлаши зарур. Акс ҳолда одамлар у ҳақида билишмайди.
Kun.uz ҳақида...
Интернет ресурсларидан унумли фойдаланиш мақсадида Ўрта Осиёдаги лидер сайтлардан бири Kun.uz’ни танлаганмиз. Сабаби бу платформа чоп этилган ҳар бир маълумотнинг ишончли ва холислиги билан фойдаланувчилар орасида ҳурмат қозонган.

Тадбиркорларга тавсиялар
Бизнинг коучинг курсларимизда малака оширган барча тадбиркорларга Kun.uz сайтини тавсия қиламиз. Ўз маҳсулотларини танитишни, бутун республика бозорларига кириб боришни истаганлар бу сайт рекламасидан фойдаланишади. Чунки сайтнинг қамров ҳажми жуда катта. Битта реклама билан сизнинг маҳсулотингиз Ўзбекистоннинг ҳар бир бурчагида ҳам танилиши мумкин.
Мавзуга оид
13:15 / 16.09.2022
Ўзбекистонда ШҲТ минтақалари бизнес шериклиги ҳафталиги ўтказилади
11:48 / 01.09.2022
2022 йилда хотин-қизлар бизнес-лойиҳаси учун қўшимча 1 трлн сўм ажратилади
13:19 / 23.08.2022
«Аёллар бизнеси учун биринчи қадам» танловига 10 млрд сўм ажратилди
15:56 / 22.08.2022