Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Аёллар бизнеси учун биринчи қадам» танловига 10 млрд сўм ажратилди
“Аёллар бизнеси учун биринчи қадам” танловига Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 10 млрд сўм маблағ ажратилди.
АОКАда ўтказилган брифингда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова стартап экотизимини шакллантириш ва ривожлантириш йўналишидаги ишлар таҳлили бўйича маълумот берди.
Стартап лойиҳаларини молиялаштириш бўйича 2019-2022 йиллар мобайнида 10 та танлов эълон қилинди. Танловларда ҳар бир стартап лойиҳаси 6 босқичли саралашдан ўтказилади.
Шу кунга қадар танловларга 2 000 га яқин ариза келиб тушган. 2019-2022 йиллар давомида жами ҳисобда 104 млрд сўмлик 155 та стартап лойиҳа молиялаштирилган. Стартап лойиҳаларни молиялаштирилиши натижасида жами 1 279 та янги иш ўрни яратилди. 2022 йил биринчи ярим йиллигига кўра жами 12,9 млрд сўмлик 16 та стартап лойиҳалар молиялаштирилган.
2023 йил охирига қадар республика барча ҳудудларида ёшлар технопарклари ташкил этилиши режалаштирилган. Вазирлик ташаббуси билан стартап лойиҳаларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 3 та инвестиция компанияси, 6 та венчур фонди ва 1 та бошқарув компанияси фаолияти йўлга қўйилган.
Мавзуга оид
15:58 / 06.05.2025
Тирик ва соғ-саломат: АҚШда 63 йил аввал бедарак йўқолган аёл топилди
09:46 / 30.04.2025
Уч ойда қанча аёлга ҳимоя ордери берилгани маълум қилинди
14:29 / 17.03.2025
Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилади
10:56 / 08.03.2025