Жаҳон | 00:51 / 26.02.2022
52290
1 дақиқада ўқилади

Европа Иттифоқи ва Британия Путинга қарши персонал санкция эълон қилди

Фото: Bloomberg

Россия президенти Владимир Путин Европа Иттифоқи санкциясига учради. Бу ҳақда Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель маълум қилди.

Иттифоқ Россия президенти Путин ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга қарши персонал санкция эълон қилди. Унга асосан икки амалдорнинг ҳисоб рақамлари музлатилади. Боррелнинг айтишича, кейинги қадам Россияни SWIFT тизимидан узиш бўлиши мумкин. Аммо барча қарор Россиянинг кейинги ҳаракатларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади. «Путин бу рус халқи эмас», деб қўшимча қилди Боррель.

Британия ҳам Путин ва Лавровга қарши санкция қўллайдиган бўлди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Борис Жонсон эълон қилди. «Украинадаги воқеалардан кейин Россия билан муносабатлар яхшиланиши имконсиз», деди Жонсон.

Британия бош вазири Россияни SWIFT'дан узиб қўйиш таклифини билдирди. Италия ва Германия ҳам бу қарорни қўллашини маълум қилган.

Мавзуга оид