Ўзбекистон | 21:49 / 01.03.2022
1576
1 дақиқада ўқилади
Тошкент вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида Lacetti автомобили ағдарилди
Lacetti ҳайдовчиси тезликни ошириши оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 28 февраль куни соат 16:40 ларда, Тошкент вилояти, Паркент тумани ҳудудидан ўтган 4P-187 автомобиль йўлининг 13-километрида, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Ж.С. Lacetti русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, тезлик оқибатида рул бошқарувини йўқотган ва йўл четида кетаётган пиёда, 2002 йилда туғилган Х.А.ни уриб юбориб, транспорт воситаси ағдарилган.
Натижада, пиёда Х.А. тан жароҳатлари билан туман шифохонасига олиб кетилган.
Ушбу ЙТҲ юзасидан Паркент тумани ИИБ ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.