Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорга 1 миллиард сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган мутахассис ушланди
Қува туманида “Микрокредитбанк” АТБнинг мутахассиси 30 миллион сўм эвазига тижорат банкларидан 1 миллиард сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 1 500 АҚШ доллари олган вақтда ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қува тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида“Микрокредитбанк” АТБнинг Фарғона вилояти минтақавий филиали етакчи мутахассиси А.С. “З.С.” МЧЖ раҳбари Б.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида 30 миллион сўм эвазига Фарғона шаҳридаги тижорат банкларидан 1 миллиард сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Бухорода тадбиркорга банкдан 400 минг доллар кредит олишда ёрдам беришни ваъда қилган Савдо-саноат палатаси ходими ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти
18:22 / 28.04.2025