Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дарахтларни ноқонуний кесганларга 100 туп кўчат экиш ва уч йил парвариш қилиш мажбурияти юклатилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Президентнинг “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ:
бутун мамлакат миқёсида дарахтзорларни кўпайтиришга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси татбиқ этилган;
давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилган.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ юридик ва жисмоний шахсларга:
- рухсатнома асосида кесилган ҳар бир дарахт ва буталар учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли кўчат экиш ҳамда уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш;
- ноқонуний кесилган ҳар бир дарахт ва буталар учун компенсация тарзида қўшимча 100 туп қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли кўчат экиш ҳамда уларни уч йил давомида парвариш қилиш бўйича қўшимча мажбуриятлар юклатилади.
Дарахт ва буталарни компенсация тарзида экиш юридик ва жисмоний шахсларни дарахт ва буталарни кесишга рухсатнома берилгани учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириладиган йиғимни ёки уларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик, йўқ қилганлик ёки кўчириб ўтказганлик учун маъмурий жарималарни тўлашдан озод қилмайди.
Компенсациявий экиш жойлари қоида тариқасида ҳудудларда ташкил этилган “Яшил боғлар” ва “Яшил жамоат парклари”, шунингдек, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун мўлжалланган бошқа ҳудудлардан танланади.
Мавзуга оид
08:44 / 06.06.2022
Паррандачиликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими ўзгаради
09:01 / 08.04.2022
«Олима аёллар жамияти» нималар билан шуғулланиши маълум бўлди
21:03 / 01.04.2022
Zamin фонди акцияси доирасида Тошкентнинг 13 гектардан ошиқ майдонига дарахт экилди
07:51 / 26.03.2022