Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон Путин билан гаплашганидан сўнг “энг ёмони ҳали олдинда” эканлигини айтди
Путин “Донбассни ҳимоя қилиш операцияси давомида Россия ҳарбий жиноятлар содир этаётган миллатчи қуролли тузилмаларга қарши муросасиз курашни давом эттириши”ни билдирган.
Франция президенти Эммануэл Макрон Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали қилган мулоқотидан сўнг Украинадаги вазият янада ёмонлашиши мумкин деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда BFM телеканали хабар берди.
"Президент энг ёмони ҳали олдинда деган фикрда, Путиннинг сўзлари ҳеч қандай умид бермади", - деган Макрон маъмурияти вакили.
Кремл матбуот хизматининг хабарига кўра, Путин Макрон билан суҳбат чоғида Киевнинг давлат сиёсатида неонацистларнинг роли катта эканлигини билдирган.
Путин “Донбассни ҳимоя қилиш операцияси давомида Россия ҳарбий жиноятлар содир этаётган миллатчи қуролли тузилмаларга қарши муросасиз курашни давом эттириши”ни билдирган.
Шунингдек, "махсус ҳарбий операция вазифаси ҳар қандай ҳолатда бажарилиши”ни таъкидлаган.
Бу бир ҳафта ичида Путин ва Макрон ўртасидаги учинчи мулоқот бўлди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025