Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ов қилиш тақиқланган пневматик милтиқ билан ов қилиб юрган шахс ушланди
Унда ов қилиш учун тегишли ҳужжатлар ҳам бўлмаган.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг хабар беришича, Китоб туман экология бўлими инспекторлари томонидан ҳудудда ов қилиш қоидаларини тушунтириш мақсадида экологик назорат рейд тадбири ўтказилган.
Рейд давомида “Паландара” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Т. З. ов қилиш учун тақиқланган, ҳаваскорлик спорт қуроли бўлган пневматик милтиқ билан ҳудуддаги Қорахон тоғидан ов қилиб қайтаётганда тўхтатилиб, машинаси кўздан кечирилганда унинг салон қисмидан 1 дона пневматик милтиқ, 1 дона аудиоплейр, юкхонасида 1 дона каклик борлиги маълум бўлган.
Инспекторлар томонидан ушбу фуқаронинг ов қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари текширилганда ҳеч қандай ҳужжатлар йўқлиги аниқланган. Пневматик милтиқ туман ИИБга ҳужжатлар тўпланиб, суд қарори чиққунига қадар ушлаб туриш учун топширилган.
Мавзуга оид
15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди
17:18 / 08.02.2025
“Сен қулсан” – Косонда келинини мунтазам хўрлаб келган қайнота ва қайнона ҳамда уларнинг ўғли озодликдан маҳрум қилинди
11:02 / 15.12.2024
Тахтиқорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
18:04 / 06.11.2024