Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинадан Полша орқали 1859 нафар ўзбекистонлик олиб келинди
2022 йилнинг 2-3 март кунлари Uzbekistan Airways АЖнинг учта самолёти билан 671 нафар Ўзбекистон фуқароси Полшанинг Катовице аэропорти орқали Украинадан эвакуация қилинди. Улар орасида 129 нафар аёл, 82 нафар бола ва 14 нафар чақалоқ бор.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, умумий ҳисобда Украинадан Полша ҳудуди орқали саккизта авиарейслар билан 1859 нафар ўзбекистонлик олиб келинди.
Қайд этилишича, бугун яна бир неча эвакуация қатновини ташкил этиш режалаштирилган.
Полша ҳудудида мамлакатнинг 1100 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 550 нафари Полша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, 550 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси томонидан жанговар ҳаракатлар кетаётганига қарамай, мамлакат фуқароларини эвакуация қилиш ишлари давом эттирилмоқда.
Мамлакатнинг Полша ва Украинадаги дипломатик ваколатхоналари узлуксиз тартибда ишламоқда. Фуқаролар учун иссиқ овқат етказилиб, зарур ҳолларда тиббий хизматлар кўрсатилмоқда.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси рақамлари: +380 44 501 50 00; +380 44 501 41 81; +380 44 501 41 82; +380 44 501 41 83.
Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси рақамлари: Маъруф Каримов («Карчова» назорат-ўтиш пунктида): +48 508 064 333; Телеграм: +99893 5947557.
Асқар Бекназаров (Катовице шаҳри аэропортида): +48 508 995 888; Телеграм: + 99890 1160084.
Сардор Аҳмадов (элчихонада): +48 502 501 588; Телеграм: + 99894 6541010.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг «колл-маркази»: 1164 ва @Miduzbshtab Телеграм-канали
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025