Жаҳон | 16:23 / 04.03.2022
11884
1 дақиқада ўқилади

Столтенберг НАТО Украинадаги тўқнашувлар иштирокчиси эмаслигини билдирди

Шу билан бирга, альянс бош котиби НАТО Россия билан чегарадаги жойлашувини кучайтиришини таъкидлади.

Фото: Getty Images

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс Украина ҳудудидаги низо иштирокчиси эмаслигини билдирди.

«НАТО иттифоқчилари мислсиз санкциялар қабул қилди, Украинани қўллаб-қувватламоқда, аммо шу билан бирга, НАТО низо иштирокчиси эмас. НАТО – мудофаа иттифоқи, биз Россия билан ҳарбий низога интилмаймиз», — деди у.

Столтенберг НАТО Россия билан чегарадаги жойлашувини кучайтиришини таъкидлади.

«НАТО иттифоқчиларини ҳимоя қилишига ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги керак. Шу сабабли альянснинг шарқий қисмини кучайтирдик», — деди у.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид