Фото: Кучли шамол Нукусдаги уйлар томини учириб юборди
Бугун, 5 март куни Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида юзага келган кучли шамол натижасида айрим вилоятлардаги биноларнинг том қисми қулаб тушган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати
Жумладан Нукус шаҳри, А.Дўсназаров кўчасида жойлашган уйнинг 350 м кв майдонида том қисми шамол натижасида ерга қулаган.
Ҳозирда воқеа жойига ФВВнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарияти ва қутқарув бўлинмалари жалб этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади, дейилади расмий хабарда.
Мавзуга оид

21:37 / 29.04.2025
Тошкентда иккита Cobalt устига дарахт қулаб тушди

21:31 / 11.04.2025
Хитойда кучли шамол сабаб вазни 50 килодан енгил аҳолига кўчага чиқмаслик тавсия қилинди

13:26 / 08.04.2025
Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қурилади

12:31 / 03.03.2025