Жаҳон | 18:35 / 05.03.2022
22978
1 дақиқада ўқилади

Украина ташқи ишлар вазири НАТОни қатъиятсизликда айблади

Кулебанинг сўзларига кўра, НАТО ўз ҳудуди учун курашиши ҳақида минг марта гапириши мумкин. Аммо альянс амалий қарор қабул қилмаса, Россия бунинг шунчаки гаплигини кўради.

Фото: AP

НАТОнинг Украина устида парвоз қилиш тақиқланган ҳудуд жорий этмаслик қарори ҳурматга лойиқ эмас. Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ана шундай фикр билдирди.

“Украина озодлик учун инсонлар ҳаётини қурбон қилаётган бир пайтда НАТО фақат қатъиятсизлик кўрсатмоқда. Бу вазиятда муаммо нафақат Украина, балки НАТО учун ҳам мавжуд. Фақат альянсдагилар буни ҳозирча англаб етмаяпти", - дея таъкидлади у.

Кулебанинг сўзларига кўра, НАТО ўз ҳудуди учун курашиши ҳақида минг марта гапириши мумкин. Аммо альянс амалий қарор қабул қилмаса, Россия бунинг шунчаки гаплигини кўради.

“Очиғини айтишимиз керак, украиналиклар НАТО аслида улар тасаввур қилганидек эмаслигини аниқ-тиниқ кўришлари лозим, ҳарҳолда ҳозир шундай. Агар у ўз позициясини ўзгартирса, яхши бўлади. Аммо ҳозирча ҳурматга сазовор эмас”, деди Украина ташқи ишлар вазири.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид