ССВ: Бешинчи қаватдан йиқилган беморда жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди
ССВ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида яна бир мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилгани ҳақида хабар берди. Шу йилнинг 23 февраль куни 2004 йилда туғилган бемор А. оғир ҳолатда тез тиббий ёрдам машинасида РШТЁИМ қабулхонасига олиб келинган.
Бемор қурилиш объектининг 5-қаватидан йиқилиб тушгани сабабли жароҳат олгани аниқланган. У зудлик билан шок залига ётқизилиб, марказ мутахассислари томонидан бош мия, бўйин, кўкрак ва бел умуртқа поғонаси, кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи аъзоларида МСКТ текшируви ҳамда қорин бўшлиғи, кўкрак қафасида ультратовуш текширувлари ўтказилиб, беморга ташхис қўйилган.
«Тегишли мутахассислар текширувидан сўнг қўйилган ташхис асосида беморда зудлик билан бир неча жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Декомпрессив ляминэктомия, айрим умуртқаларни реклинация ва стабилизация қилиш орқали умуртқа поғонасига транспедикуляр система ўрнатиш каби операциялар шулар жумласидан. Юқори савияда ўтган амалиётлар натижасида беморнинг ҳаёти сақлаб қолинди», дейди марказ директори Дониёр Алимов.
Операциядан кейин кўкрак ва бел соҳаси МСКТ қилинганда, ҳеч қандай хавф аниқланмаган.
Ўтказилган жарроҳлик амалиётлари ва даво чоралари натижасида ўсмир йигитнинг умумий аҳволи яхшиланди. Ҳозирда унинг гемодинамик кўрсаткичлари барқарорлашиб, кундан кунга ижобий ўзгаришлар қайд этилмоқда.
Мавзуга оид
12:24 / 06.02.2023
Юрагидан тромб олинган бемор 1 кунда оёққа турди
18:10 / 29.05.2022
Ўзбекистонда 72 ёшли беморга «келажак авлод аорта клапани» ўрнатилди
09:42 / 24.01.2021
Дунёда икки қўл ва елканинг кўчириб ўтказилиши бўйича илк амалиёт амалга оширилди
18:15 / 24.10.2019