Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Радарга тушмаслик учун “ниқоб таққан” Damas, давлат рақами ечиб олинган Jentra – Чирчиқда ўтказилган тунги рейд тафсилотлари
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ўтказилган тунги рейд тадбирларида бир қанча қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди
Рейд жараёни акс этган видеолавҳада Damas русумли автомобилнинг давлат рақамига тиббий ниқоб тақиб қўйилгани кўринади. Инспектор ҳайдовчидан машинанинг рақамини нима учун ниқоб билан беркитиб қўйганини сўраганида у бу ишни дўсти ҳазиллашиб қилганини айтиб, жавобгарликни зиммасидан соқит қилишга уринади.
Бироқ бу баҳона унга ёрдам бермайди. Қоидабузарликларни қайд этувчи камераларга чап бериш мақсадида ўйлаб топган “инновацион ғояси” ҳайдовчига қимматга тушди.
Қайд этилишича, махсус рейд давомида давлат рақам белгисини ечиб олиб, автомобиль юкхонасига солиб қўйган ҳайдовчи ҳам учраган.
“Чирчиқ шаҳрининг Амир Темур кўчасида хизмат олиб бораётган вақтимда давлат рақам белгиси бўлмагани учун оқ рангдаги Jentra автомашинасини тўхтатиб текширдим. Давлат рақам белгисини ўзбошимчалик билан ечиб олгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддасида белгиланган тартибда ҳайдовчига чора кўрилди. Машина вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилди”, - дейди ЙПХ инспектори Шуҳрат Ҳайиталиев.
Аввалроқ, Тошкентда Мatiz ҳайдовчиси инспекторнинг тўхташ ишорасига бўйсунмай қочиб кетишга уринган, машина мажбурий тартибда тўхтатилганда у рафиқасини шифохонага олиб кетаётганини айтиб баҳона қилганди.
Мавзуга оид
20:34 / 20.04.2025
Маст ҳолда рулга ўтирганлар, «закладчик»лар ва имтиҳондан ўтолмаётган ҳайдовчи – тунги рейдда кимлар ушланди?
16:38 / 01.02.2025
"Онам ва акам мендан воз кечворишади" - тунги рейдда кимлар ушланди?
20:08 / 11.06.2022
“Сен яқинда ўласан” — Тунги рейд вақтида йигит-қиз жуфтлиги ва ППХ ходимлари ўртасида низо чиқди
20:25 / 29.12.2021