Андижонда бокс бўйича вилоят чемпионати якунланди
5-10 март кунлари Андижон шаҳридаги Яккакурашлар бўйича ихтисослашган болалар-ўсмирлар спорт мактаби махсус залида ўсмирлар ўртасида бокс бўйича вилоят чемпионати ўтказилди. Республика чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини берувчи мусобақада Андижоннинг 14 та шаҳар-туманларидан 250 нафар ёш боксчи ғолиблик учун курашди.
10 март куни 15 вазн бўйича финал баҳслари бўлиб ўтди. Рингдаги ҳар бир жанг ўта муросасиз ўтди.
Финал жангларида 11 та вазн тоифасида Андижон олимпия захиралари коллежи тарбияланувчилари ғолиб бўлган бўлса, қолган вазнларда Шаҳрихон, Олтинкўл ва Андижон шаҳри вакиллари шоҳсупанинг энг юқорисига кўтарилишди.
“Вилоятимизда бокс билан шуғулланаётган ёшлар сони 3500 нафардан зиёд. Мазкур мусобақа шу йилнинг июнь ойида ўтказиладиган Ўзбекистон биринчилигида қатнашишга муносиб номзодларни саралаш мақсадида ташкил этилди. Ўтган ойда Марҳамат туманида 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида вилоят биринчилиги бўлиб ўтди. Саралаб олинган ғолиблар билан ўқув-йиғинлари ташкил этилади”, - дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Марс Қўчқоров.
Элмурод Эрматов ва Азизбек Исмоилов тайёрлади
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
17:23 / 04.11.2024
Ўзбекистон – World Boxing ташкилоти аъзосига айланди
09:34 / 03.11.2024