Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Украинадаги вазият сабабли дунёга очарчилик хавф солиши мумкинлигини билдирди
БМТ вакилининг сўзларига кўра, жаҳондаги буғдой экспортининг 30 фоизи, маккажўхори экспортининг 20 фоизи ва кунгабоқарнинг 76 фоизи Украина ва Россия ҳиссасига тўғри келади.
Украинадаги вазият ва жаҳонда озиқ-овқат нархларининг кўтарилиши сабабли глобал очарчилик хавфи ошмоқда. Бу ҳақда БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури вакили Томсон Пири маълум қилди.
«Қора денгиз ҳавзаси дон ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириладиган муҳим минтақалардан ҳисобланади», — деди у.
Пирининг сўзларига кўра, жаҳондаги буғдой экспортининг 30 фоизи, маккажўхори экспортининг 20 фоизи ва кунгабоқарнинг 76 фоизи Украина ва Россия ҳиссасига тўғри келади.
Унинг қайд этишича, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжиридаги узилишлар нархлар ошишига олиб келади.
Пири бунинг натижасида миллионлаб одамлар жабр кўриши мумкинлигини қўшимча қилди. БМТ вакилининг билдиришича, мавжуд вазият Жаҳон озиқ-овқат дастури фаолиятининг харажатлари ошишига ҳам олиб келади.
Мавзуга оид
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
20:16 / 20.05.2025
“Глобал иқтисодиёт қалтис паллада” — БМТ Трамп туфайли иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирди
23:35 / 14.05.2025