Ўзбекистон | 09:34 / 14.03.2022
33455
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда KIA ва Nexia 2 ўзаро тўқнашди. Бир неча киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Ҳодиса оқибатида ҳар иккала машина яроқсиз ҳолга келган. Шунингдек, бир неча киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

Ижтимоий тармоқларда 2022 йил 13 март куни кундузи Жиззах вилояти Зомин тумани ҳудудида KIA ва Nexia 2 машиналари иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси тасвирланган видео ва фотосуратлар тарқалди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойда ўрнатилган кузатув камерасига тўқнашув қандай тарзда содир бўлгани ёзилиб қолган. Унга кўра катта тезликда келаётган машиналардан бири бошқарувни йўқотган ва рўпарадан келаётган машинага урилган. Оқибатда ҳар икки машина яроқсиз аҳволга келган. Ижтимоий тармоқларда ҳар иккала машинада бўлган бир неча киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Ҳодиса ҳақида расмий маълумот берилмади.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар

Аввалроқ Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, яна беш киши турли даражада тан жароҳатлари олганди.

Мавзуга оид