Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқ довонида 15—18 март кунлари шамол кучайиб, туман тушиши мумкин
А-373 Тошкент—Ўш автойўлининг Қамчиқ довони ҳудудида 15—18 март кунлари кучли ёғингарчилик кузатилади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, шу кунлари ҳудудда вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман тушиши кузатилади. Кўрувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 20—23 метр/секундгача кучайиши, йўлларда қор уюмлари юзага келиши мумкин бўлади.
Аввалроқ «Ўзгидромет» ҳафта давомида (14—20 март кунлари) кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берганди. Унга кўра, ҳафта охирларига бориб ёмғир ёғиб, айрим жойларда қорга айланиши мумкин.
Республика Гидрометеорология марказининг 15 март, сешанба куни учун об-ҳаво прогнозида тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туриши, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилиши, момақалдироқ бўлиши айтилганди.
Мавзуга оид
12:07 / 16.05.2025
17 май куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда
13:41 / 28.04.2025
Қамчиқда Isuzu иштирокида ЙТҲ рўй берди
18:30 / 13.04.2025
14 апрел куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда
16:14 / 11.04.2025