Ўзбекистон | 17:53 / 15.03.2022
5115
1 дақиқада ўқилади

“Амирсой” йўлида транспорт ҳаракати тикланди

Фото: Тошкент вилояти ФВБ

“Амирсой” тоғ-чанғи курортига олиб борувчи автомобиль йўлида меъёридан кўп ёғингарчилик ёғиши натижасида содир бўлган тупроқ кўчиши сабаб автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланган эди.

Жорий йилнинг 15 март куни соат тахминан 04:00 - 05:00 лар оралиғида Бўстонлиқ туманида жойлашган Тянь-Шань тоғ-тизмаси “Амирсой” тоғ-чанғи курортига олиб борувчи йўлининг 34-пикетида кучли ёмғир ёғиб, ернинг лой ҳолатига келиши оқибатида кўчиш ҳодисаси содир бўлганди.

Фото: Тошкент вилояти ФВБ

Тошкент вилояти ФВБ ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, айни пайтда мазкур ҳудудда транспорт воситалар ҳаракати тикланди.

Ҳодиса содир бўлган ҳудудда аҳоли яшаш пункти, дам олиш ва бошқа объектлар жойлашмаган ва кўчки оқибатида ҳеч кимга моддий зарар етмаган.

Мавзуга оид