Жаҳон | 10:09 / 15.03.2022
15260
1 дақиқада ўқилади

Хитой Афғонистондаги конларни ўзлаштириш бўйича музокара бошлади

Афғонистон ғарбидаги йирик темир конини ўзлаштириш учун Эрон ҳам музокара ўтказмоқда. 

Фото: CNBC

Хитой "Толибон" ҳаракати вакиллари билан Афғонистондаги энг йирик Mes Aynak мис конини ўзлаштириш бўйича музокараларни бошлади, деб хабар берди Wall Street Journal.

Кон Кобулдан 40 км узоқликда жойлашган бўлиб, металл захиралари бўйича дунёдаги энг муҳим конлардан ҳисобланади.

Қайд этилишича, Пекин шунингдек, мамлакат шимолий қисмидаги Амударё нефт-газ ҳудудидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Нашрнинг маълумот беришича, Афғонистон ғарбидаги йирик темир конини ўзлаштириш учун Эрон ҳам музокара ўтказмоқда. 

Америкалик экспертлар ўн йил аввал Афғонистондаги барча минерал ресурслар қийматини 1 трлн доллар деб баҳолаган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид