Жаҳон | 12:18 / 16.03.2022
13486
1 дақиқада ўқилади

Байден Украинага 13,6 миллиард доллар ажратишни маъқуллади

Фото: CNN

АҚШ президенти Жо Байден федерал маъмуриятни 1,5 триллион долларга молиялаштириш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда The Hill хабар бермоқда.

Байденнинг ўзи твиттерида ёзишича, бюджетда Украина ҳукуматига 13,6 миллиард доллар тақдим этилиши кўзда тутилган.

«Мен администрацияни молиялаштириш ҳақида икки партия маъқуллаган қонун лойиҳасини имзоладим, ҳукумат очиқлигини сақлаган ҳолда Украинага 13,6 миллиард доллар беғараз молия маблағлари тақдим қилинади», дея ёзган у.

Бюджет 2022 йил сентябрига қадар муддат учун ишлаб чиқилган. Қонун лойиҳаси бир неча ой давомида келишилган. Ўтган ҳафтада у АҚШ Конгрессида тақдим этилган, Вакиллар палатаси ва Сенатда икки партия вакиллари томонидан ҳам маъқулланган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид