Иқтисодиёт | 20:35 / 16.03.2022
33901
2 дақиқада ўқилади

Мен тадбиркорларни энди-энди оёққа қўйяпман, ҳеч кимга уларни синдиришга рухсат бермайман — президент

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюрган президент Шавкат Мирзиёев тизимдаги ислоҳотлар, янги лойиҳалар тақдимоти билан танишиш чоғида ҳар қандай ислоҳот тадбиркорларга қўшимча имконият яратиши зарурлигини таъкидлади.  

«Ҳар қандай ислоҳотлар тадбиркорларга қўшимча имконият яратиши зарур. Мен энди-энди тадбиркорларни оёққа қўйяпман, уларни синдиришга ҳеч кимга рухсат бермайман.

Солиқ тизими қилич билан эмас, ақл билан, дўст бўлиб, устоз, кўмакчи бўлиб ишласин. Айниқса Тошкент шаҳрида катта имкониятлар бор, уларни юзага чиқаришимиз лозим. Биз дунёқарашларни ўзгартиришимиз керак.

Бир вақтлар 29-санада пулни қўйиб, 1-санада пул қайтариб олиш амалиёти қонундай бўлиб кетганди. Самарқандга ҳоким бўлиб борганимда қарасам, бирор томондан солиқ тушуми йўқ. Дарҳол назоратга олиб ўргандим, ҳамма нарса нақд пул билан амалга ошириларкан. Ана шундай даврлардан ҳам ўтдик. Бугун бошқа давр келди.

Энди тизимда коррупцияга ўрин йўқ. Пора олгандан кейин қамаш охирги ва иложсиз чора. Шундай қилингларки, пора олишнинг ўзи бўлмасин», дея президент сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид