Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев 18 март куни соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 18 март куни соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Қайд этилишича, бундай тадбир мамлакат тарихида илк маротаба ўтказилаётган бўлиб, унда соҳани янада ривожлантириш, тизимли муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, тиббиёт ходимларининг таклифлари эшитилади.
Очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида тиббиёт ходимлари ва аҳолидан 25 мингдан ортиқ мурожаат ва таклифлар келиб тушгани маълум қилинди.
Билдирилишича, мурожаат ва таклифлар таҳлил қилиниб, “Инсон қадри учун” деган ғоя асосида соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва халққа тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
Учрашувда соҳанинг барча бўғинларидан 10 минг нафардан зиёд ходим иштирок этиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди
20:19 / 24.12.2024