Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Водийдаги барча автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади
Республикада кузатилаётган совуқ ва нам об-ҳаво сабабли водий вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолияти соат 18:00 дан вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ўзтрансгаз» ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, водий вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари 18 март соат 18:00 дан 19 март соат 06:00 гача фаолиятини тўхтатади.
“Республикамизда кузатилаётган совуқ ва нам об-ҳаво шароитида аҳоли, истеъмолчилар ва ижтимоий соҳа объектлари, стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарни узлуксиз ва барқарор табиий газ билан таъминлаш бирламчи вазифа саналади” - дейилади хабарда.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Фарғона водийсидаги аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа ва стратегик аҳамиятга эга объектларни табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида автомобилларга газ қуйиш вақтинча тўхтатилади.
Аввалроқ, Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилаётгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
09:54 / 11.05.2025
Самарқандда АЁҚШда содир бўлган портлаш қурбонлари сони ортди
13:37 / 07.05.2025