Ўзбекистон | 20:27 / 20.03.2022
5672
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг Алишер Навоий шоҳкўчаси ва Абай кўчаси вақтинчалик ёпилади

Йўл таъмирлаш ишлари сабабли Алишер Навоий шоҳкўчаси ва Абай кўчаси қисман ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 21 март куни соат 21:00 дан 24 март соат 06:00 гача:

  • Алишер Навоий шоҳкўчаси Вебстер университети яқинидаги светофордан 31-уйгача бўлган оралиқда;
  • Абай кўчаси «Алишер Навоий» метро бекатидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача транспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилади.

Йўл таъмирлаш жараёнида ҳайдовчилар айланма йўллардан фойдаланишлари мумкин.

Йўл таъмирлаш ишлари доирасида 19 март соат 21:00 дан 20 март соат 06:00 гача Навоий шоҳкўчаси Абай кўчаси чорраҳасидан Шароф Рашидов шоҳкўчаси чорраҳасигача ёпилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид