WSJ: Кремль «Б режа»га ўтди
Путин энди Киевни олишни мақсад қилмаяпти. Америкалик юқори мартабали амалдорлар Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларида тактика ўзгаргани ҳақида хабар беришди.
Россия раҳбарияти Украинада тезкор ғалабага эриша олмагач, ҳарбий тактикани ўзгартирган. Бу ҳақда The Wall Street Journal АҚШ президенти маъмуриятидаги юқори мартабали мансабдорларга асосланиб хабар тарқатди.
Нашрнинг ёзишича, эндиликда Кремль, катта эҳтимол билан Киевни эгаллаш ҳаракатларини тўхтатган ва «Б режаси»га — эгаллаб бўлинган позицияларни тутиб туришга ўтган. Бу шуни англатадики, алоҳида тўқнашувлар ва шаҳарларнинг ўққа тутилиши ҳафталар ва ҳатто ойларга чўзилиши мумкин.
Аввалроқ АҚШ ва иттифоқчилар президент Путиннинг биринчи галдаги мақсади бир неча кун ичида Киевни эгаллаш ва Зеленский ҳукуматини россияпараст режимга ўзгартириш эканини айтганди. Уч ҳафтадан ортиқ вақт давом этган жанглардан кейинги вазият Путинни тактикани ўзгартиришга ундаган.
Россия президенти нимани кўзлаётгани бўйича берилган баҳоларга кўра, у Киевни Россиянинг Украина жануби ва шарқидаги ҳудудларга даъволарини қабул қилишга мажбурламоқчи.
«2014 йилда Қримни ва Донбассдаги ҳудудларни эгаллаган Россия энди ўз ғарбий ҳудудлари ва Қрим яримороли ўртасида «қуруқликдаги кўприк» ўрнатилишини таъминламоқчи, шунингдек, Донбасс устидан назоратни кенгайтирмоқчи», деган газета манбалари.
Номини сир тутиш шарти билан гапирган америкалик мулозимлар фикрича, агар бу ҳудудий талаблар ва Украина бетарафлиги бўйича талаб рад этилса, Путин россиялик ҳарбийлар томонидан эгаллаб олинган ҳудудларни тутиб туришга ҳаракат қилади ва жанг қилишни давом эттиради.
«Бизнинг ҳарбий баҳоларимизга кўра, афтидан, [Путин] қамал тактикасига қайтмоқда», деган АҚШ маъмуриятидаги манба.
Шу билан бирга агар россиялик ҳарбийлар муваффақиятлироқ ҳаракат қила бошласа, Путин ўз ҳарбий мақсадларини кенгайтириши мумкинлиги истисно этилмаган.
«[Украина] пойтахти мақоми очиқ масала бўлиб қолмоқда, Украинанинг кучли қаршилигидан келиб чиқилса, Россия қуролли кучлари Киевни тўлиқ ўраб олиш ва уни эгаллаш учун бу ерда етарлича куч йиға олиши қийин масала», деган газета суҳбатдошлари.
Wall Street Journal ўз материалида Владимир Путиннинг стратегияси бўйича бу талқин - разведка ҳамжамиятининг расмий баҳолари натижаси эмаслиги, балки махфий маълумотларга кириш имконига эга бўлган АҚШ расмийлари нуқтайи назари эканини қайд этган.
Бундан аввалроқ Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович фронт «чизиғи амалда музлаб қолгани», икки томон ҳам захираларни тўплашда давом этаётгани ва айни вақтда ҳеч бир томон вазиятни ўз томонига оғдиришга қодир эмаслиги ҳақида айтганди.
Мавзуга оид
15:06
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди — Reuters
14:22
Париж: Украина Россия ҳудудига SCALP ракеталари билан зарба йўллаши мумкин
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
22:08 / 23.11.2024