Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда Тошкентга олиб кетилаётган, келиб чиқиши номаълум бўлган гўшт тўхтатиб қолинди
Nexia машинасига юкланган 900 килограмм сифатсиз гўшт «Умакай» ЙПХ масканида тўхтатиб қолинган.
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, вилоят ИИБ ЖТСБ Карантин тадбирларни таъминлаш бўлинмаси ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан, Чироқчи туман ҳудудида жойлашган, «Умакай» ЙПХ масканидан ўтаётган Nexia машинаси тўхтатиб, кўздан кечирилган.
Текшириш давомида Қашқадарё-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган машинада ветеринария-санитария талабларига зид равишда ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган, тахминан 900 кг оғирликдаги гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур сифатсиз гўшт текшириб кўрилганда, унинг истеъмолга яроқсизлиги аниқланган ва тегишли тартибда йўқ қилинган.
Мавзуга оид
17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
22:11 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
12:15 / 10.05.2025
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги гўшт нархининг ошишига сабаб бўлган омилларни маълум қилди
21:22 / 05.05.2025