Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев 24 март куни Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади
24 март куни президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади. Давлат раҳбари форумнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.
Тадбирда ЕТТБ президенти Одиль-Рено Бассо, Осиё тараққиёт банки президенти Масацугу Асакава, Саудия Арабистони подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ, Жаҳон савдо ташкилоти вице-президенти Сянчен Чжан, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки вице-президенти Константин Лимитовский, Халқаро молия корпорацияси вице-президенти Стефани фон Фридербург ҳам қатнашади.
Президент иштирокидаги сессияда BBC World News халқаро телеканалида янгиликлар бошловчиси сифатида танилган, ҳозирда эса Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг коммуникация масалалари бўйича директори лавозимида фаолият юритаётган Жонатан Чарльз модераторлик қилади.
Бугун эса давлат раҳбари Татаристон президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилади.
Мавзуга оид
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди
20:19 / 24.12.2024