Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Европани Россия ўрнига газ билан таъминлашга ваъда берди
Ҳозирда Россия ЕИнинг газга бўлган эҳтиёжининг 40 фоизини таъминлайди.
АҚШ Евроиттифоқ билан бу йил Европага Россия экспорти ўрнини босиш учун камида 15 млрд куб метр суюлтирилган газ етказиб беришни таъминлашга келишиб олди. Бу ҳақда Оқ уй хабар берди.
Хабарда айтилишича, томонлар Европанинг Россия энергия ресурсларига қарамлигини камайтириш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузишга қарор қилган.
Европа қўшимча газни қаердан: газ қазиб олиш кенгайиши ҳисобига ёки мавжуд оқимларнинг йўналтирилиши эвазига олиши ноаниқ, деб ёзади Bloomberg.
АҚШнинг ўзи 15 млрд куб метрнинг қанча қисмини етказиб беришига аниқлик киритилмаган, дея қайд этади Reuters.
Бу вазифани АҚШ бажара олади, бироқ Европа осиёлик истеъмолчилар талабини йўққа чиқариш учун ёнилғини юқорироқ нархда сотиб олишига тўғри келади, деб ҳисоблайди Bloomberg.
Ҳозирда Россия ЕИнинг газга бўлган эҳтиёжининг 40 фоизини таъминлайди.
Қайд этилишича, Европа Россиядан ҳар йили газ қувурлари орқали 150 млрд куб метрга яқин табиий газ ва яна 14-18 млрд куб метр суюлтирилган газ шаклида олади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025