Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоятида 6 та туман ва 3 шаҳар чегараси ўзгартирилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг “Фарғона вилоятининг Учкўприк, Ўзбекистон, Бешариқ, Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ва Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб, Фарғона вилоятининг Учкўприк, Ўзбекистон, Бешариқ, Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ва Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарлари ҳудуди чегаралари ўзгартирилади.
Бунда:
- Фарғона туманидан 951,5 гектар (шундан 542,71 гектар қишлоқ хўжалиги) ер майдони Марғилон шаҳри таркибига;
- Қўштепа туманидан 133,59 гектар (шундан 17,07 гектар қишлоқ хўжалиги) ер майдони Марғилон шаҳри таркибига;
- Тошлоқ туманидан 34,4 гектар ер майдони Марғилон шаҳри таркибига;
- Данғара туманидан 814,9 гектар (шундан 327,5 гектар қишлоқ хўжалиги) ер майдони Қўқон шаҳри таркибига;
- Ўзбекистон туманидан 1456 гектар (шундан 532,9 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Қўқон шаҳри таркибига;
- Учкўприк туманидан 424,66 гектар (шундан 179,06 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Қўқон шаҳри таркибига;
- Фарғона туманидан 811,66 гектар (шундан 73,91 гектар қишлоқ хўжалиги) ер майдони Фарғона шаҳри таркибига ўтказилади.
Белгилаб қўйилишича, Марғилон, Қўқон ва Фарғона шаҳаpлари таpкибига қўшимча равишда киpитилаётган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарига қаpашли еpлаp уларнинг ихтиёpида қолади.
Мавзуга оид
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
10:55 / 06.05.2025
Чегарада ушлаб қолинган маданий бойликлар суммаси маълум қилинди
13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти
16:52 / 29.04.2025