Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда COVID-19 вирусига қарши вакциналарни ўзлаштириб, сотмоқчи бўлган тиббиёт ходимларига ҳукм ўқилди
Улардан бирига БҲМнинг 30 баравари миқдорида жарима, яна бирига 2 йил ахлоқ тузатиш жазоси берилган.
Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Чироқчи туманидаги Кўкдала 2-ҳудудий шифохонаси Кўкдала оилавий поликлиникаси ҳамшираси У.М.Р. ҳамда Чироқчи туман марказий поликлиникаси Аннарўз шифохонасида фельдшер бўлиб ишловчи М.С.Х. ўзаро тил бириктирган.
Сўнг 2021 йилнинг 11 ноябрь куни ўзларига ишониб топширилган, бюджет маблағларига асосан олиб келинган COVID-19 вирусига қарши вакциналарни ўзлаштириб, фуқаро М.Қ.га 4,6 минг долларга сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.
Яқинда Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди томонидан фуқаро У.М.Р. ва М.С.Х.га ҳукм ўқилган. Унга кўра, фуқаро У.М.Р. Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “в” банди билан айбдор деб топилиб, унга 1 йил тиббиёт соҳасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳамда БҲМнинг 30 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланган.
М.С.Х.га эса 2 йил тиббиёт соҳасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
21:40 / 30.04.2025
Ҳуснбузарларга қарши биринчи вакцинанинг клиник синовлари бошланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025