Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Россияни Украинада тақиқланган қуроллардан фойдаланишда айблади
Мишел Бачелетнинг таъкидлашича, пала-партиш ўт очишлар халқаро гуманитар ҳуқуқ бўйича тақиқланган ва ҳарбий жиноят деб таснифланади.
Россия армияси Украинадаги аҳоли пунктларида камида 24 марта кассетали қуроллардан фойдаланган. Бу ҳақда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси раҳбари Мишел Бачелет маълум қилди.
«Россия қуролли кучлари аҳоли пунктларида камида 24 марта кассетали қуроллардан фойдалангани тўғрисида ишончли хабарлар келиб тушди», - деди у.
Бачелетнинг таъкидлашича, пала-партиш ўт очишлар халқаро гуманитар ҳуқуқ бўйича тақиқланган ва ҳарбий жиноят деб таснифланади.
У Украинанинг аҳоли зич ҳудудларида «кенг радиусда зарар етказувчи портловчи қуроллардан», жумладан, ракета ва оғир артиллерия снарядларидан фойдаланилишини қоралади.
Мишел Бачелет фуқаролар инфратузилмаси объектларини вайрон қилаётган авиазарбаларни тўхтатишга чақирди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025