Жаҳон | 19:56 / 31.03.2022
7087
1 дақиқада ўқилади

ОПЕК мамлакатлари май ойида нефт қазиб олишни кўпайтиради 

Ушбу қарор фонида Brent русумидаги нефт нархи 5,5 фоизга арзонлашди.  

Фото: Getty Images

ОПЕК мамлакатлари май ойида нефт қазиб олишни суткасига 432 минг баррелга кўпайтиради. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар қилинди.  

Май ойи учун белгиланган жадвалга кўра, Россия ва Саудия Арабистони нефт қазиб олишни суткасига 113 минг баррелга ошириб, 10,549 млн баррелга етказади.  

Ташкилотнинг барча аъзолари қазиб оладиган нефт ҳажми суткасига 42,126 млн баррелгача етиши мумкин.  

Ушбу қарор фонида Brent русумидаги нефт нархи 5,5 фоизга арзонлашди.  

Май ойи учун шартномаларда бир баррел нефт нархи 107 доллар атрофида бўлди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид