Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда фуқаронинг солиқдан бўлган қарзини ўчириш эвазига пул олган солиқчи ушланди
У фуқародан 1,1 миллион сўм пулни тамагирлик қилиб, пора сифатида олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинган.
Чироқчи тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йил 30 март куни Чироқчи тумани ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари фуқаролардан бирининг аризасига мувофиқ тезкор тадбир ўтказган.
Тадбирда фуқародан 2021 йил учун ҳисобланган 2,2 миллион сўм ер солиғидан мавжуд қарздорликни компьютер базасидан ўчириб бериш эвазига пул олган Чироқчи туман солиқ инспекцияси солиқчиси ушланган.
У фуқародан 1,1 миллион сўм пулни тамагирлик қилиб, пора сифатида олаётган вақтда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят устида қўлга олинган.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025