Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский БМТ Хавфсизлик кенгаши ишини самарасиз деб баҳолади
Владимир Зеленский Хавфсизлик кенгашини зудлик билан ички ислоҳотлар ўтказишга чақирди.
Украина президенти Владимир Зеленский БМТ Хавфсизлик кенгашини танқид қилди.
Унинг сўзларига кўра, Хавфсизлик кенгашининг фаолияти Россиянинг Украинага қарши уруши фонида самарасиз бўлди.
“Хавфсизлик кенгаши қани? Бутун дунёда тинчлик сақланишига масъул институт самарасиз фаолият кўрсатмоқда. Хавфсизлик кенгаши кафолат бериши керак бўлган ўша хавфсизлик қаерда? У йўқ. Тинчлик учун ташкил этилган БМТ қани? У йўқ», деди Украина президенти.
Зеленский Хавфсизлик кенгашини зудлик билан ички ислоҳотлар ўтказишга чақирди. Унинг айтишича, мазкур орган ўз олдига қўйган асосий мақсадларни амалга оширишга қодир бўлмагани учун ислоҳотлар зарур.
«БМТни ёпишга тайёрмисиз? Халқаро ҳуқуқ даври тугадими? Агар йўқ деб ҳисобласангиз, у ҳолда дарҳол ҳаракатга келишингиз зарур. БМТ низомини зудлик билан тиклаш керак, БМТ тизимини ислоҳ қилиш керак», – деди Зеленский.
У «Россия Украинани забонсиз қулларга айлантиришни истаётгани»ни таъкидлади.
Мавзуга оид
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
14:52 / 21.05.2025
Зеленский: Россия урушни давом эттириш учун вақтни чўзмоқчи
20:16 / 20.05.2025