Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ишсизлик даражаси икки бараварга ошиши мумкин - Bloomberg
Март ойида янги вакансиялар сони февралдагига нисбатан 20 фоизга камайган.
Россияда 2022 йил якунлари бўйича ишсизлик биринчи чоракдагига нисбатан икки баравардан кўпроққа ошиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги таҳлилчилар фикрига таяниб хабар берди.
Уларнинг тахминига кўра, мамлакатда ишсизлик даражаси 9 фоиздан ошиб, ўн йил давомидаги энг юқори кўрсаткичга етади.
«Бу Россияда ислоҳотлар бошланган ва заводлар ёпилган 90-йиллар бошларини эслатади», — деган олий иқтисодиёт мактаби профессори, иқтисодиёт фанлари доктори Евгений Гонтмахер агентлик билан суҳбатда.
Қайд этилишича, компаниялар оммавий ишдан бўшатишлар ўрнига маошларни қисқартириши, ходимларни тўлиқсиз иш кунига ўтказиши ёки ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқариши мумкин.
Март ойида янги вакансиялар сони февралдагига нисбатан 20 фоизга камайган, энг кескин пасайишлар Москва ва Санкт-Петербургга тўғри келади, деб ёзади Bloomberg.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025