Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцария Россиянинг 8 млрд долларлик активларини музлатди
Россиянинг Швейцариядаги активлари 150–200 млрд швейцар франкини ташкил этади.
Швейцария Россиянинг 7,5 млрд швейцар франкига (8 млрд доллар) тенг миқдордаги активларини музлатди. Бу ҳақда Швейцария иқтисодий масалалар бўйича давлат котибияти вакили Эрвин Боллинжерга таяниб Bloomberg хабар берди.
Март охирларида Швейцарияда Россиянинг 5,75 млрд франклик активлари музлатилгани хабар қилинганди. Улар банк ҳисобрақамлари, кўчмас мулк ва санъат асарларини ўз ичига олади.
Шу билан бирга, SECO активлар мусодара қилинмагани, балки эгаларида қолишини билдирган.
Боллинжернинг сўзларига кўра, Россиянинг Швейцариядаги активлари 150–200 млрд швейцар франкини ташкил этади. Унинг айтишича, 900 нафарга яқин россиялик санкциялар рўйхатига киритилган, аммо «уларнинг озчилиги» Швейцарияда кўчмас мулкка эга.
Мавзуга оид
14:10 / 26.05.2025
Швейцария Ғазога ёрдам фондига нисбатан текширув бошлади
01:40 / 15.05.2025
Швейцарияда радар тезликни оширган ўрдакни суратга олди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025