Жаҳон | 15:32 / 07.04.2022
12093
1 дақиқада ўқилади

Хитой Россия нефти ва кўмири учун юанда пул тўлади 

Хитой иқтисодий санкциялар боис энергия ресурслари учун юанда пул тўлашга ўтишга қарор қилди. 

Фото: Bloomberg

Хитойдаги айрим импортёрлар Россия нефти ва кўмири импорти учун юанда тўлов қилишга ўтди, деб хабар берди Bloomberg

Хабарда айтилишича, бир нечта компания апрел ойида олинадиган кўмир учун март ойида юанда пул тўлаган. Юанга сотиб олинган нефт эса май ойида етказиб берилиши айтилмоқда.

Хитой иқтисодий санкциялар боис энергия ресурслари учун юанда пул тўлашга ўтишга қарор қилди. Россиянинг қатор банклари SWIFT тизимидан узилганидан сўнг халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш қийинлашди. 

Маълумот берилишича, Россия ўтган йили Хитойга кўмир етказиб бериш бўйича иккинчи ўринни эгаллаган.

Аввалроқ МДҲ ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Леонид Анфимов ҳамдўстлик мамлакатлари ўзаро ҳисоб-китобларда доллар ва евро ўрнига Хитой юанидан фойдаланиши мумкинлигини айтганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид