Ўзбекистон | 09:03 / 12.04.2022
1697
1 дақиқада ўқилади

Навоийда республика ишчи гуруҳининг суд-ҳуқуқ соҳасига оид сайёр қабуллари бўлиб ўтмоқда 

Навоий вилоятида Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, Адлия ҳамда бошқа бир қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳнинг сайёр қабуллари бошланди. Дастлабки қабул 11 апрел куни Зарафшон шаҳрида ўтказилди.  

Фото: Навоий вилояти суди

Сайёр қабулда 67 нафар фуқаро суд-ҳуқуқ соҳасида мурожаат қилган. Қабул қилинган мурожаатларнинг 44 таси жиноят, 18 таси фуқаролик, 4 таси маъмурий ҳамда 1 таси эса иқтисодий ишлар бўйича судларга оид бўлган. 

Мурожаатларнинг 29 таси жойида ҳал этилиб, 34 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. 4 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилинган. Таъкидланишича, ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.

Сайёр қабулда 3 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинган, 25 нафар маҳкумнинг жазоси енгилроғига алмаштирилган.  

Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 10 нафар шахсга нисбатан алимент ундириш ҳамда 14 нафар шахсга нисбатан иш ҳақини ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилган. Иқтисодий судлар томонидан эса 2 та иш суд мажлисларида кўрилиб, тадбиркорлар фойдасига 4,9 млрд сўмлик даъво талаблари қаноатлантирилган.  

Мавзуга оид