Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Сенати делегацияси Тайванга боради
Америкалик делегатлар Тайван етакчиси Цай Инвэн билан учрашув ўтказади.
АҚШ Сенати делегацияси Хитой билан низода бўлган Тайванга боради, деб хабар берди Formosa телеканали.
Хабарга кўра, сенатор Роберт Менендес бошчилигидаги делегация 14 апрел куни кечқурун Тайванга ташриф буюради. Делегация таркибидан сенаторлар Линдси Грэм, Ричард Бёрр, Бен Сасс, Роб Портман ва Ронни Жексон ўрин олган.
Америкалик делегатлар Тайван етакчиси Цай Инвэн билан учрашув ўтказади.
Аввалроқ АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Тайванга ташриф буюришни режалаштирганди, аммо у коронавирус юқтириб олгани учун сафар бекор қилинди.
Тайван ороли 1949 йилдан буён ўз мустақил маъмурияти томонидан бошқарилади. Хитой Тайванни ўзининг ажралмас ҳудуди деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025