Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қора денгизда «Москва» крейсерида портлаш рўй берди. Украина томони кемага қанотли ракеталар билан зарба берилганини хабар қилган
Россия мудофаа вазирлиги «Москва» ракета крейсеридаги ёнғин чиққани ва ўқ-дорилар портлаганини тасдиқлади. Аввалроқ Украинадаги манбалар крейсер қанотли ракеталар билан ўққа тутилгани ҳақида хабар берганди.
«Корабль жиддий шикастланган, экипаж тўлиқ эвакуация қилинган. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда», дейилади РФ мудофаа вазирлиги маълумотида.
«Москва» - РФ ҳарбий-денгиз кучлари Қора денгиз флоти флагмани бўлиб, флотдаги энг кучли қуролларга эга кемадир, у C-300 га ўхшаш «Форт» ҳаво мудофаа тизими билан жиҳозланган.
Аввалроқ Одесса област маъмурияти раҳбари, полковник Максим Марченко украин ҳарбийлари россияликларнинг «Москва» ракета крейсерига кемаларга қарши «Нептун» қанотли ракеталари билан зарба берилгани ва унга жиддий шикаст етказилгани ҳақида маълум қилганди.
«У айнан Змейний оролидаги чегарачиларимиз жўнатган жойга қараб кетди! Қора денгиз ҳимоясида турган «Нептун» ракеталари россияликлар кораблига жуда жиддий зарар етказди», дея ёзган Марченко.
Бу сўзлар орқали у Змейний оролини эгаллаш билан боғлиқ воқеага ишора қилган. Украина ҳукумати версиясига кўра, айнан «Москва» оролдаги украиналик ҳарбийлар сўкиниш сўзлари билан нари кетишни таклиф қилган рус ҳарбий корабли бўлганди.
«Москва» крейсеридаги ҳодиса ҳақида Украина президенти офиси маслаҳатчиси Алексей Арестович ҳам билвосита тасдиқлади.

«Икки матрос нотўғри жойда чекиб қўйишди ёки яна бир марта қандайдир хавфсизлик чораларини бузишди, негадир уларнинг омади келмади. Худди Белгороддаги каби «Москва»да ҳам омад келмади», дея сарказм қилган бу ёнғинга муносабат билдирар экан Арестович.
Арестович Белгородда рўй берган йирик ёнғинни назарда тутган, ўшанда бу ёнғин Россия ҳокимияти украин вертолётлари зарбалари оқибатида рўй берганини маълум қилганди. Украина томони бу Украина қуролли кучларининг ҳаракатлари оқибати эканини расман тасдиқламаган, аммо рад ҳам этмаган.
24 март куни Украина ҳарбийлари россияликларнинг Бердянскдаги портга ҳарбий техникалар олиб келган «Саратов» номли йирик ҳарбий десант кемаси портлатилганини маълум қилганди.
Рамзий ва ҳарбий аҳамияти
АҚШ Ҳарбий-денгиз коллежи қошидаги Россиянинг денгиздаги салоҳиятини ўрганиш институти директори, профессор Майкл Петерсен BBC билан суҳбатда «Москва» крейсерига қанчалик кучли зарар етказилгани ҳақида гапиришга ҳали эрталиги, аммо украинлар денгизда муҳим ғалабага эришган деб айтиш мумкинлигини қайд этди.
«Мен ўйлайманки, бу ҳам рамзий, ҳам ҳарбий аҳамиятга эга. Бу Россиянинг Қора денгиз флотидаги флагмани, у аллақачон эскирганди, аммо у ҳамон Россиянинг Қора денгиздаги қудрати рамзи бўлиб келаётганди», деган у.
Экспертнинг фикрича, энди Россия флоти Украина соҳилларидан нарироқ ҳаракатланиш зарурлигини тушуниб етади.
«Бу қўшинларни денгиздан ўт очиш орқали қўллаб-қувватлаш ва қирғоқдаги ҳудудларни ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилиш имкониятларига таъсир кўрсатиши мумкин. Мен бу ҳодиса россиялик денгизчиларни икки карра ўйлаб ҳаракатланишга мажбур қилади деб ҳисоблайман», дея хулоса қилган Майкл Петерсен.
«Москва» крейсери ҳақида яна нималар маълум?

◾️ Крейсер – 1164 «Атлант» лойиҳасининг етакчи кемаси ҳисобланади. У советлар даврида, Украинадаги Николаев кемасозлик заводида қурилган, 1982 йилда сувга туширилган ва илк номи «Слава» бўлган.
◾️ У 1989 йилда КПСС марказий қўмитаси бош котиби Михаил Горбачёв америкаликлар президенти Жорж Буш билан Мальтада ўтказилган саммитга борганида кемалар гуруҳи сафида бўлган.
◾️ 2000 йилда, энди «Москва» номи билан РФ ҳарбий-денгиз кучлари Қора денгиз флоти флагманига айланган.
◾️ Крейсер қатор қуролли можароларда, жумладан Сурия урушида иштирок этган. Шундан кейин кораблни бир неча йил мобайнида таъмирлашган.
◾️ Россия президенти Владимир Путин бир неча марта хорижий давлатлар етакчилари билан унинг бортига чиққан. 2000 йилда, ҳали президент в.б. эканида Украина президенти Леонид Кучма билан биргаликда кемага чиққан.
◾️ Корабл экипажи 510 кишини, узунлиги - 190 метрни ташкил этади. У қанотли ракеталар мажмуаси, бир неча зенит-ракеталар мажмуалари, артиллерия ва кемага қарши қуроллар билан жиҳозланган.
Мавзуга оид
09:14 / 01.05.2025
Россиянинг Одессага зарбаси: камида икки киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди
18:08 / 29.04.2025
Патрушев Россиянинг Одессага даъвосини эълон қилди
08:40 / 16.04.2025
НАТО бош котиби Одессада: Украинани қўллаб-қувватлаш давом этади
12:41 / 21.03.2025