Жаҳон | 20:04 / 16.04.2022
8280
1 дақиқада ўқилади

Бишкекда Қирғизистон президенти администрацияси учун янги бино қурилиши бошланди 

Таъкидланишича, янги маъмурий мажмуанинг қурилиши марказий бошқарув аппарати ишини мақбуллаштиради, тузилмалар ҳамкорлиги жадаллашади.  

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Бишкекдаги президент администрацияси учун янги бино қурилишига капсула қўйди. 

Қайд этилишича, илгари бу ерда «Иссиқ-Кўл» меҳмонхонаси жойлашган бўлиб, бино яроқсиз ҳолга келиб қолганди.

Жапаров президент администрацияси биноси қаршисида жойлашадиган маъмурий мажмуа концепцияси билан танишди.

Таъкидланишича, янги маъмурий мажмуанинг қурилиши марказий бошқарув аппарати ишини мақбуллаштиради, тузилмалар ҳамкорлиги жадаллашади. 

Бундан ташқари, пойтахт марказий қисмидаги кўчалар ва йўллардаги тирбандликлар камаяди.

Мажмуа Қирғизистондаги энг замонавий бинолардан бири бўлиши айтилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид