Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда дориланган чигитдан инсон саломатлиги учун хавфли бўлган ёғ ишлаб чиқараётган шахс ушланди
Миришкор туманида яшовчи фуқаро дориланган уруғлик чигитдан ёғ ишлаб чиқарган.
Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йилнинг 12 апрель куни соат 14:00 ларда Қашқадарё вилоят ИИБ ЖҚБ ва Миришкор тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор суриштирув олиб борилган.
Суриштирувлар жараёнида туманнинг Миришкор маҳалласида яшовчи фуқаро Қ.Ф. инсон саломатлиги учун хатарли бўлган уруғлик чигитни 3800-4000 сўмдан сотиб олиб, истеъмолга яроқсиз ёғ ҳамда ем маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланган.
Текширув давомида фуқаро Қ.Ф.дан 105 литр қора ёғ, 20 килограмм ем ҳамда 2500 килограмм дориланган уруғлик чигитлар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025