Иқтисодиёт | 12:51 / 18.04.2022
26860
2 дақиқада ўқилади

Эски «Агрегат заводи» онлайн аукцион орқали қарийб 209 млрд сўмга сотилди

Бошланғич нархи 130,5 млрд сўм бўлган давлат мулки 1 соат давом этган савдода 12 қадам нархи оширилиб, 208,7 млрд сўмга сотилган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан онлайн аукционга қўйилган “Агрегат заводи” АЖ ва унинг таъсисчилигидаги “Агрегат автокомплект” МЧЖнинг бўшаётган бино ва иншоотлари бўйича якуний савдо натижалари эълон қилинди.

Бошланғич нархи 130,5 млрд сўм бўлган давлат мулки 1 соат давом этган савдода 12 қадам нархи оширилиб, 208,7 млрд сўмга сотилган.

Ғолиб “Golden House Development” компанияси эгалик қиладиган “Build Power” МЧЖ.

“Ушбу давлат активи корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватлари Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ ҳудудига кўчирилиши сабабли савдога қўйилган ва сотишдан тушадиган маблағлар мазкур корхоналарни кўчириш, янги бино ва иншоотлар барпо этиш ҳамда модернизация қилишга мақсадли йўналтирилади”, дейилади агентлик хабарида.

Мавзуга оид