Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бишкек Москванинг Қирғизистонда биолаборатория ташкил этиш тўғрисидаги таклифини рад этди
Савдо-иқтисодий, илмий-техник ва гуманитар ҳамкорлик масалалари бўйича Қирғизистон-Россия ҳукуматлараро комиссиясининг Москвада бўлиб ўтган йиғилишида биолаборатория ташкил этиш масаласи муҳокама қилинган.
Москва Бишкекка Қирғизистон ҳудудида BSL-3 даражасидаги биологик лаборатория ташкил этишни таклиф қилди, аммо қирғиз томони бу таклифни рад этди. Бу ҳақда Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, савдо-иқтисодий, илмий-техник ва гуманитар ҳамкорлик масалалари бўйича Қирғизистон-Россия ҳукуматлараро комиссиясининг Москвада бўлиб ўтган йиғилишида биолаборатория ташкил этиш масаласи муҳокама қилинган.
“Қайд этиш жоиз, Қирғиз Республикаси бу лойиҳанинг амалга оширилишига қарши чиқди”, дейилади хабарда.
Йиғилиш якунлари бўйича Қирғизистон ва Россия соғлиқни сақлаш вазирликлари соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди.
Томонлар шунингдек, юқумли касалликларни ўрганиш, профилактика қилиш ва қарши чоралар кўриш бўйича ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилди.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025